27.01.2020 1031

ССПнинг Хоразм вилояти худудий бошқармаси яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва маанфатларини ҳимоя қилди.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига “ASADBEK XURSANDBEK” хусусий корхонаси томонидан мазкур корхонаниг ҳуқуқ ва маанфатлари  бузилаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаат мазмунига кўра   “ASADBEK XURSANDBEK” хусусий корхонаси ва “NUKUS ISLAMBEK BIZNES” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилмаётганлиги таъкидаб ўтилган. Мазкур мурожаатдан келиб чиқиб, Савдо-саноат палатаси  Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан иқтисодий судга даъво аризаси киритилган хамда ушбу даъво аризаси суд томонидан тўла қаноатлантирилган.  

Суд қарорига кўра, жавобгар “NUKUS ISLAMBEK BIZNES” МЧЖ дебитор қарздорлиги 57 000 000 сўм ва  жами 791 кечиктирилган кун учун маҳсулот қийматининг 50 фоизи, яъни 28 500 000 сўм миқдоридаги қўшимча қарзни тўлаб бериши лозимлиги қайд этилди.

Натижада жавобгар “NUKUS ISLAMBEK BIZNES” МЧЖдан умумий қиймати 85 500 000 сўм миқдоридаги қарз суммаси “ASADBEK XURSANDBEK” хусусий корхонасига тўлиқ ундириб берилди.

Агар сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизда ҳам шунга ўхшаш муаммолар юзага келса  Савдо-саноат палатасига ҳамда @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат этишингиз мумкин.

ССП Ахборот-хизмати