27.01.2020 467

Малайзияда «Livestock Malaysia» кўргазма ва форуми ташкил этилади.


2020 йилнинг  7-9 апрел кунлари Малайзиянинг Малакка шаҳрида «Livestock Malaysia» кўргазма ва форуми ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур тадбирда 30 мамлакатдан 200 дан ортиқ компаниялар ва 9 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

«Livestock Malaysia» форуми 2001 йилдан буён ўтказиб келинаётган бўлиб, ундан кўзланган мақсад чорвачилик, чорва озуқалари, гўшт маҳсулотлари, мини-технологиялар ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун ихчам ускуналар ишлаб чиқарадиган компанияларни дунё бозори билан таништириш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Тадбирда қатнашиш истагида бўлганлар www.livestockmalaysiya.com сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин

ССП Ахборот-хизмати