22.01.2020 579

CСПнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси кўмагида тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва манфаатлари қайта тикланди.


Cавдо-саноат палатасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “BEK PARVOZI” МЧЖ нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Боёвут туман хокимининг 2019 йил 1 майдаги 3393-сонли қарори билан қонунга зид равишда бузилганлиги аниқланди ва тегишли чоралар қўрилди.

Яьни “BEK PARVOZI” МЧЖгинг Савдо-саноат палатасига қилган мурожаатига кўра Боёвут тумани ҳокими бошчилигидаги тендер комиссия аьзоларининг ҳатти - харакатлари оқибатида, тендернинг расмий ғолиби ҳисобланмиш “BEK PARVOZI” МЧЖга 10.9 гектар ер майдони ўз муддатида расмийлаштирилмаган. Оқибатда “BEK PARVOZI” МЧЖ нинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонунга зид равишда бузилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси “BEK PARVOZI” МЧЖ нинг манфаатида жавобгар Боёвут туман хокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси Боёвут туман Маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб тўлиқ қаноатлантирилган ва “BEK PARVOZI” МЧЖга тегишли 10.9 гектар ер майдони тўлиқ расмийлаштирилди.

Агарда сизнинг ҳам тадбирколик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палтаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат қилишингиз мумкин.