22.01.2020 661

Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «IITExpo Mumbai 2020» текстиль маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ўтказилади.


2020 йил 5-7 март кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Текстиль маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси “IITExpo Mumbai 2020” бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Ушбу кўргазмада тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва тўқимачилик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий ва чет эл иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар.

Шу муносабат билан, ушбу кўргазмада иштирок этиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иловага мувофиқ шакл асосида маьлумотларни 2020 йил 5 февралга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.

Ҳиндистонга кириш визаси учун тўлов, Ў збекистондан Ҳиндистонга бориш учун авиачипта ва кунлик харажатлар ҳамда Ҳиндистон ичкарисидаги транспортда юриш харажатлари  иштирокчиларнинг ўз ҳисобидан қопланади.

Кўргазмада қатнашиш истагидаги номзодлар кўргазма ташкилотчилари томонидан танлаб олинади ва танлаб олинган номзодларга Ҳиндистондан Ўзбекистонга қайтиб келиш бўйича эконом-класс авиачипта ва 2 кун давомида меҳмонхона харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.

Иштирокчилар сони чегараланганлигини маълум қиламиз.

Қўшимча мурожаат учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99878 150-60-06 (ички рақам 18-51) телефон рақами бўйича қўнғироқ қилиш мумкин.