16.01.2020 405

Савдо-саноат палатаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди


“Чинпўлат қори” хусусий корхонаснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Тошкент вилояти ҳокимининг 2019-йил 18 январдаги №33-сонли қарори билан  қўпол равишда бузилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Чинпўлат қори” хусусий корхонасинг манфаатларида, жавобгар Тошкент вилояти ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топиш тўгрисидага аризаси Нурафшон туман маъмурий суди томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.

Мазкур вазият юзасидан “Чинпўлат қори” хусусий корхонаси раҳбари: “Менга фойдали қазилмалар қазиб олиш учун берилган  5.9 гектар ер майдони 2019-йилда Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан асоссиз равишда бошқа шахсга ўтказиб берилди. Шундан сўнг ўз ҳуқуқларимни тиклаш мақсадида Савдо-саноат палатасигага мурожаат қилганимдан сўнг меннинг мурожаатим жуда ҳам қисқа муддатда кўриб чиқилди ва ССП кўмагида ижобий ҳал этилди”.   

Агарда тадбиркорлар фаолиятида шунга ўхшаш муаммолар юзага келса, Савдо-саноат палатаси  барча имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўз ёрдамини беришга тайёр.
Мурожаат учун : t.me/uzchamber ; @SSP_Press