30.12.2019 2527

ССПда Бурса вилояти Савдо палатаси президенти билан учрашув ўтказилди


30 декабр куни Савдо-саноати палатаси раиси Адхам Икрамов Туркиянинг Бурса вилояти Савдо-саноати палатаси Президенти Иброхим Буркай билан учрашди.

Икки томон вакиллари аввалам бор кириб келаётган янги 2020 йил билан бир бирларини табриклашди.

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов хозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва ҳусуий тадбиркорлик субъектлари жадаллик билан ривожланиб бораётганини ва бу борада турк инвесторлари хамда ишбилармон доира вакилларининг ўрни юқори даражада эканлигини таъкидлади.

Шу ўринда  Туркиянинг Бурса вилояти Савдо-саноати палатаси Президенти  И.Буркай самимий табрик хамда илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, Туркия ва Ўзбекистон узоқ йиллик мустахкам дўстона ва савдо-иқтисодий алоқаларни олиб бораётганини ва ўтган 2-3 йилда экспорт импорт салохияти хар икки мамлакатда хам юқори натижаларни кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди.

Кириб келаётган 2020 йилда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги хамкорликни янада мустахкамлаш юзасидан таклиф ва музокаралар ўтказилиб, амалга оширилиши керак бўлган ишлар режелаштириб олинди.

Учрашув сўнгида Адхам Икрамов ташриф учун миннатдорчилик билдириб, мустахкам дўстлик рамзи сифатида туркий қардошларга эсдалик совғаларини топширди.

 

ССП Ахборот хизмати