24.12.2019 702

Ўзбекистон-Хитой “B2В” музокаралари бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ва  Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном райони тижорат департаменти билан ҳамкорликда республикамиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш бўйича “Ўзбекистон-Хитой” бизнес форуми ва“B2В” форматидаги музокаралар ўтди. 

Ушбу тадбирда Хитой томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 25 та компания раҳбарлари ва вакиллари,  Ўзбекистон томонидан эса қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи 50 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида Хитой делегацияси вакиллари юртимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳияти, экспорт имкониятлари ва бу соҳадаги истиқболли режалари билан яқиндан танишдилар. 

Тадбир давомида икки давлат ишбилармон доиралари юртимиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бордилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари ўртасида республикамиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор битим ва келишувларга эришилди.

Шунингдек, 23-декабрь куни  Ўзбекистон Республикаси  Савдо саноат палатасида  Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном тумани тижорат департаменти делегацияси ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда қишлоқ хўжалиги бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини, ҳамкорлар ўртасида алоқаларни ўрнатиш, мева-сабзавот маҳсулотлари кластерларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилган эди.

 

ССП Ахборот хизмати