23.12.2019 2918

СCда Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Жон Десмонд Вейверли билан учрашув бўлиб ўтди.


2019 йил 23 декабр куни Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Жон Десмонд Вейверли билан учрашди.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Жон Десмондга яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларида қатнашгани учун миннатдорчилик билдирди.


Учрашувда Жон Десмондга республикада олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан пул-кредит сиёсати, эркин иқтисодий зоналар, бизнесни юритиш учун қулай шароитлар, шунингдек, хорижий инвесторларга бериладиган имтиёз ва преферентсиялар ҳақида маълумот берилди.


Учрашув якунида томонлар 4 та тилда ишлайдиган ва 23 та минтақани, 228 та мамлакатни, 25 та турли секторларни ўз ичига олган, экспортчилар ва импортчилар учун мўлжалланган янги электрон платформани амалга ошириш лойиҳасини кўриб чиқдилар

 

ССП Ахборот хизмати