12.12.2019 1279

Савдо-саноат палатасида Хитойнинг Шанхай шаҳри Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.


2019 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Шанхай шаҳрининг Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Ли Джиган бошчилигидаги Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда икки давлат ўртасида халқаро арбитраж соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда Хитой делегацияси раҳбари, Шанхай халқаро савдони ривожлантириш Кенгаши раисининг ўринбосари Ли Джиган самимий қабул учун Cавдо-саноат палатасига ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистон билан очиқ ва ҳар томонлама манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга Хитойлик ишбилармонлар Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиётига катта қизиқиш билан қараётганликлари ҳамда Ўзбекистон билан савдо-сотиқ алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканликлари гапириб ўтди.

Учрашув давомида томонлар халқаро арбитраж соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиб, бу борада халқаро арбитраж орқали низоларни ҳал этиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Тошкент халқаро арбитраж маркази ва Шанхай халқаро арбитраж маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон учун халқаро ҳакамларни тайёрлаш ҳамда тижорат соҳасида низоларни ҳал этиш бўйича хорижий ҳакамларни жалб этиш масаласини муҳокама этдилар.

ССП Ахборот-хизмати