06.12.2019 1672

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бўйича Ўзбекистон-Корея маслаҳатлашув кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.


Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бўйича Ўзбекистон-Корея маслаҳатлашув кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Маслаҳатлашув кенгаши фаолиятида Корея Республикасининг БМТ ва ЖСТдаги собиқ элчиси ва доимий вакили жаноб Сёк Ёнг Чой Корея делегацияси раҳбари сифатида иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул ходими ҳам қатнашди

.

Маслаҳатлашув кенгашининг йиғилишида Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида республикамизни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашиш борасида икки томонлама ҳамкорликнинг келгусидаги йўналишлари муҳокама этилди, мазкур жараён давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирларни белгилаб олинди ҳамда Корея Республикаси делегациясининг республикамизни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашиш борасида амалга оширадиган асосий вазифалар белгилаб олинди.


ССП Ахборот-хизмати