09.11.2019 141

ССП худудий бошқармалар ходимлари малакаси оширилмоқда


Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида, Палатанинг вилоят худудий бошқармалари бошлиқлари малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренингнинг биринчи куни ҳуқуқий масалаларга бағишланди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий савиясини ошириш хамда коррупция холатларини олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш борасида тақдимотлар қилинди. 

Худудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳакамлик судлари фаолиятини жадаллаштириш масалаларига хам алоҳида тўҳталиб, уларнинг фаолияти натижаларига хам ахамият қаратилди. 

Шу билан биргаликда, ҳудудий бошқармалар ва Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш, шу билан биргаликда улар томонидан тадбиркорлик субъектларига сифатли хизмат кўрсатишда зарур чора тадбирларни амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди. 

Куннинг иккинчи ярмида тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, шу жумладан худудларнинг экспорт салохиятини ошириш, ахолини тадбиркорлик асосларига ўқитиш, Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарнинг ташкил этилишида кўмаклашиш борасида хам тавсиялар берилиб, муҳим вазифалар берилди. 

Шунингдек, палата фаолияти ошкоралиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида худудий бошқармалар фаолияти чуқур тахлил этилиб, оммавий ахборот воситалари билан хамкорлик қилиш юзасидан иштирокчилар  малакалари оширилди.

Семинарда шунингдек 18-22 ноябр кундари ўтказилиши режалаштирилган саноат ярмаркаси ва кооперация биржасига таёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

ССП Ахборот хизмати