04.11.2019 92

ССП томонидан “StartUp” ташаббус лойихаларини саралаш босқичлари амалга оширилмоқда.


Маълумки ССП томонидан ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган “Start-Up” ташаббуслари лойиҳасига аризалар топшириш муддати якунланиб, айни вақтда ариза муаллифлари билан интервюлар ўтказиш орқали саралаш босқичлари булиб утмокда.

Бу йилги лойиҳада иштирок этиш учун жами 662 та ариза қабул қилинган,  2018  йил бу курсаткич 510 тани ташкил этган.

Сухбатда ёш тадбиркорлар ва бу фаолиятга энди қадам қўяётган ёшлар иштирок этиб, ўз стартап лойихаларини такдим килиш баробарида, соха мутахассисларидан лойихани муваффакиятли жорий килиш борасида хам фикр алмашдилар.

Саралаш боскичи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида  7 ноябрга кадар давом этади ва натижалар шу хафтанинг охирги кунларида маълум килинади. Янгиликларимзни кузатиб боринг.

ССП Ахборот-хизмати