01.11.2019 424

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида 2019 йил 1 ноябрь куни электротехника саноатида импортни оптималлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида 2019 йил 1 ноябрь куни электротехника саноатида импортни оптималлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзэлтехсаноат” Уюшмаси ҳамда Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари томонидан электротехника саноатида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ва импортерлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Давра суҳбатини Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов олиб бориб, республикамизда саноат тармоқларининг рақобатқодирлигини таъминлаш, маҳаллий маҳсулотларни сифат ва техник параметрлари бўйича хорижий ўхшаш товарларга нисбатан ички ва ташқи бозорларда устун бўлишлари миллий иқтисодиётимизни юксалиши учун муҳим аҳамиятга эга эканлигига иштирокчилар эътиборини қаратди.

Ҳозирда электротехника саноати республикамизда етакчи тармоқлар қаторидан ўрин олганлиги, замонавий маиший техника ва жиҳозларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жадал ривожланаётганлиги, бунда юртимизда тобора янги ва мураккаб электротехника товарлари ўзлаштирилиши йўлга қўйилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга аксарият электротехника товарларини ишлаб чиқаришда ҳамон чет элдан бутловчи қисм ва материалларни импорт қилган ҳолда тайёр маҳсулотни йиғишга эътибор қаратилаётганлиги, бунда бутловчи қисм, материаллар ва зарур компонентларни маҳаллийлаштириш орқали импортни оптималлаштириш масалалари тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, тармоқ корхонлари ҳамда ҳудудий саноат корхоналари ўртасида ишлаб чиқариш коопарцияси заифлигича қолаётганлиги тадбир давомида иштирокчилар томонидан аторфлича муҳокама қилинди.

Тадбирда электротхеника саноатида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари тўғрисида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзэлтехсаноат” Уюшмаси маъсул ходимлари тақдимот қилдилар.

Давра суҳбати якунига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан электротехника саноатида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштириш борасидаги вазифалар, тармоқда ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасидаги мавжуд муаммолар муҳокама этилиб, электротехника саноатида ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш ҳамда импортни оптималлаштириш борасида таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

CСП Ахборот хизмати