21.04.2016 4496

Ўзбекистон-Голландия бизнес форумига таклиф этамиз


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Европа Иттифоқининг «MTP» дастури ва Голландия Паррандачилик маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 май куни Голландия давлатининг Утрехт шаҳрида Ўзбекистон-Голландия бизнес форуми ва кооперацион биржа ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу кооперацион биржада Голландиянинг бир қатор паррандачилик соҳасида фаолият олиб бораётган етакчи компаниялари иштирок этиши ҳамда улар билан Ўзбекистон компаниялари ўртасида музокаралар олиб борилиши ва томонлар ўртасида қизиқиш билдирилган йўналишлар бўйича ҳамкорлик шартонмаларини имзолаш кутилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу кооперацион биржада иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари Палатанинг замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими масъул ходими Наим Темурхонга (тел: +99897 776-99-81, э-почта: t.naim@chamber.uz) мурожаат қилишингизни сўраймиз.