16.10.2019 286

Савдо-саноат палатаси тизимида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.

Бу борадаги ишларни ташкилий жиҳатдан самарали амалга ошириш мақсадида Палата тизимида махсус бўлим ташкил этилиб, ҳудудий бошқармаларда эса аниқ ҳодим бириктирилган.

Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудий бошқармаларда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи мунтазам равишда палата ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижалари мухокама этилади.

Мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволи ҳар 6 ойда умулаштирилиб, Палата ижроия қўмитасида муҳокама этилиб келинмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил 9 ойи мобайнида Палата тизимига жами 23359 та мурожаат келиб тушган.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган ушбу мурожаатларнинг катта қисми қуйидаги масалаларда келиб тушмоқда.

Булар:

  • юридик кўмак, таъсис ҳужжатлари тайёрлаш –26%;
  • консультация ва маслаҳат хизматлари – 17%;
  • инвестиция ва хорижий ҳамкорларни жалб этишда кўмак – 9%;
  • маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 10%;
  • банк-молия, кредит, гаров таъминоти –6%;
  • бизнес режалар тайёрлаш – 2%;
  • тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларга ҳуқуқий тушунтириш бериш –12%;
  • бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши соҳасида – 7%;
  • ноқонуний аралашувлар – 8%;
  • инфратузилма тармоғидаги узилишлар – 3%.

Ҳисобот даврида Палата Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган жами мурожатларнинг барчаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган 115 та мурожаат Палатанинг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси билан Палата ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, унда бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектларидан 185 та мурожаат келиб тушган бўлиб, Палата ваколати доирасида кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, Палатанинг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорларни бевосита қабул қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва тизимли равишда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Палата Ижро этувчи қўмитасига ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар жами 1782 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 210 таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлди ҳамда уларга ўрнатилган тартибда амалий кўмак бериш чоралари кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида фаолият юритиб келаётган "ART DOORS" МЧЖ раҳбари Х.Сирожиддинов мурожаат қилиб, Шахрисабз шаҳри Пиллакашлик МФЙ саноат зонасидан 40 сотих ер ажратиб бериш масалада вилоят хокимининг қарорини чиқаришда амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат Палата ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилди Мазкур масала Палата ёрдамида доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори чиқарилди.

Бухоро вилоятида фаолият олиб борувчи “33-Авто корхона” МЧЖ раҳбари В.Орзиев Палата ходимлари томонидан тадбиркор манфаатида судда иштирок этишда амалий ёрдам сўралган. Палата юристи судда иштирок этиб, суд томонидан тадбиркор манфаатида қарор чиқарилишига эришишда амалий ёрдам берилди.

“ALL SOLAR” МЧЖ рахбари Тилабов Музаффар. Яккасарой кичик саноат зонасида фаолиятини 2017 йилда бошлаб, 10 йилга шартнома тузган. Аммо, Вазирлар Махкамасининг қарори асосида ижара муддати тугамасдан фаолият юритаётган биносини бушатишга тўғри келмоқда. Фаолиятини энди йўлга қўйган тадбиркор ушбу масалада амалий ёрдам билан мурожаат қилди.

“MEGA MAX CONSTRACTION” МЧЖнинг иш бошқарувчиси Е.Самчинская объекти Тошкент вилоят газ таъминоти томонидан олиб қўйилиб, раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигидан норози. Ушбу масалада амалий  мурожаат қилди. 

Ахборот хизмати