15.10.2019 736

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йил 15 октябр Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми ва «В2В» учрашуви ташкил этилди.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ўзаро савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 2019 йил 15 октябр куни“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми ва «В2В» учрашуви ташкил этилди. 

Асосий мақсад - Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, Малайзия компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборатдир.

Ушбу бизнес форумда30 дан ортиқ Малайзия компаниялари ҳамда республикамизнинг 100 га яқин тадбиркорлик субъектларииштирок этдилар.

Ўзбекистон Савдо-саноат палаатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, ўз нутқидаМалайзия делегация вакиллариниЎзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириб ўтдилар.

Тадбир давомида Малайзия делегацияси вакиллари Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини таъкидлаб, республикамиз ҳукуматининг иқтисодиётнинг турли соҳаларини эркинлаштириш, хорижий сармоядорлар учун яратилган зарур шарт-шароитларни юқори бахоладилар.

Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашувидаЎзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилги ўзаро товар айланмасинингҳажми
78,274 млн. АҚШ долларини ташкил этди(+119,5%), улардан 7,674 млн. АҚШ доллари экспорт,70,599 млн.АҚШ доллари импортга тўғри келади.

Асосий экспорт маҳсулоти кимёвий ўғитлар, мева ва сабзавотлар, баклагиллер, асал ҳисобланади.

Импорт: ёғлар ва ёғлар, саноат ёки лаборатория ускуналари, қаҳва ва чой концентратлари, совун ва бошқа ювиш воситалари ишлаб чиқариш учун хом ашёларва бошқалар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Малайзия капитали иштирокидаги 16 такорхона фаолият юритмоқда. Шундан, 14 қўшма корхона ва 2 таси хусусий корхона.

ССП Ахборот хизмати