20.09.2019 211

ССПда “Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг янги таҳрири” мухокама этилди.


Ўзбекистон Савдо саноат палатасида “Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг янги таҳрири” мухокамасига бағишланган Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Савдо саноат палатаси раҳбари А.Икромов раислигида ўтказилган тадбирда Молия вазири ўринбосари Д.Султонов, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари О.Файзибоев, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Божхона қўмитаси вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.


Экспертлар кенгашида иштирок этган “Angeles Food”  МЧЖ таъсисчиси Зафар Хошимов, “Узтельмаш” МЧЖ директори Бахтиёр Салямов, “Кosimov group” оилавий корхона раҳбари Музаффар Одилхажаевлар ўз таклифларини баён қилишди.

Савдо саноат палатаси томонидан билдирилган таклифлар ўрганиб чиқилади ва жамоатчилик ҳулосаси Молия Вазирлигига тақдим этилади.

Сиз ҳам мухокамада фаол иштирок этишингиз мумкин. Кодекс билан t.me/uzchamber да танишиш мумкин

“Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг янги таҳрири” бўйича таклифларингиз бўлса,  телеграм орқали @SSP_press   ёки d.ruzmetova@chamber.uz почта манзилига йўллашингиз мумкин.

Таклифлар  22.09.19 соат 20.00 га қадар қабул қилинади.