19.09.2019 1057

Сизни Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ва В2В форматидаги икки томонлама музокараларга таклиф қиламиз


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 23-28 сентябр кунлари MUSIAD президенти А. Каан бошчилигидаги Туркия Мустақил саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (MUSIAD) делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилмоқда.

Ташриф доирасида 24 сентябр куни соат 10-00да International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг конференц-залида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари иштирокида В2В форматидаги бизнес-форум ва икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Ушбу ташрифдан мақсад қурилиш саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, нефт ва металлургия, гўшт ва сут маҳсулотлари, шамол ва қуёш энергияси, транспорт ва логистика соҳаларида музокаралар олиб боришдир.

Агар сиз ушбу тадбирда иштирок этишни хоҳласангиз, илтимос, 71-150-60-06 рақамига мурожаат қилинг. 

Мурожаат учун шахс: Рузимуродова Райхон