19.09.2019 1114

“Стартап-ташаббуслари”дастурида иштирок этинг


Ўз стартап лойиҳангиз ҳақида орзу қиласизми? Ўз кучингизга ишонасизми ва қийинчиликлардан чўчимайсизми? Ташаббусни қўлга олинг ва “Стартап-ташаббуслари”дастурида иштирок этинг. Биз эса сизни муваффақият сари илк қадамлардан қўллаб қувватлаймиз.

Ўзбекистон бўйлаб ёшлар стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг тўртинчи даврида иштирок  этиш учун аризалар қабули бошланди. Жорий йилда энг яхши лойиҳалар стартапни  яратишга оид билим ва тажрибадан ташқари ўз лойиҳаларини ривожланитириш учун дастурнинг корпоратив ҳамкорлари ресурсларидан фойдаланиш имконияти ва мукофот пулларига ҳам эга бўладилар.

2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Стартап-ташаббуслари” дастури ёшларни ўз стартапларини яратишга ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган. Дастур БМТТД ва Савдо-саноат палатасининг қўшма фаолияти натижаси бўлиб, жорий йилда тўртинчи маротаба Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (ИТ-Парк) ва Ўзбекистон Савдо-саноат паласи билан ҳамкорликда БМТ Тараққиёт Дастури ва Ў’збекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Россия Федерацияси молиялаштираётган “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Қўллаб-қувватлаш дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сонли қарори билан тасдиқланган вазифаларни бажариш, яъни касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Дастур нимани ўз ичига олади?

Ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланадиган энг яхши лойиҳалар жамоалари дастурда иштирок этишлари ва бу йил янги мавзулар ва ​​амалий машғулотлар билан бойитилган “Леан Стартуп” (тежамкор стартап) услуби асосида стартап лойиҳаларини яратишга бағишланган анъанавий ўқув курсида қатнашишлари мумкин.

Олдинги даврлар тажрибасидан келиб чиқган ҳолда, асосий эътибор танланган стартап лойиҳалари жамоалари билан яқинроқ ишлаш, мутахассислар ва экспертлар билан маслаҳат учрашувлари ўтказиш ва стартап лойиҳаларини амалга оширишда жамоаларни кузатиб бориш учун мураббийларни жалб қилишга қаратилади. Мутахассислар лойиҳа ғояларини тасдиқлаш, қиймат таклифлари ва лойиҳа таҳминларини текшириш, МВП (маҳсулотнинг кичим ишчи модели) ни яратиш, лойиҳанинг бизнес моделини ишлаб чиқиш, савдо каналларини топиш ва сармоячиларга тақдимотни тайёрлаш бўйича маслаҳат берадилар.

Енг мувоффақиятли лойиҳалар жамоалари "Демо дай" (Тақдимот-куни) якуний тадбирида ўз лойиҳаларини ҳамкор ташкилотлар ва истиқболдаги сармоячиларга тақдим этиш имкониятига эга бўладилар. "Демо дай" натижалари бўйича энг яхши лойиҳаларга раг’батлантирувчи совг’алар ва ўз стартапларини амалга ошириш учун 50 миллион со’мгача бег’араз пул мукофотлари берилади. Мукофот маблаг’лари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ажратилиши режалаштирилган.

Бу йил Тошкентдан ташқари Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам о’қув-машг’улотлар ва маҳорат дарслари ўтказилади. Ҳар бир ҳудудда қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этиш учун 20 тагача энг яхши лойиҳаларни танлаш режалаштирилган. Дастурнинг ҳудудий босқичи якунлангач, маҳаллий экспертлар гуруҳи томонидан танлаб олинган энг яхши лойиҳалар Тошкентдаги якуний "Демо дай" да қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Танлов қандай амалга оширилади?

Дастурга танлов онлайн аризалар ва жамоалар билан суҳбат о‘тказиш асосида амалга оширилади. Ўтган йилдаги каби, қизлар раҳбарлигидаги ёки жамоалар таркибида тасисчи сифатида қизлар иштирок этаётган жамоалар ва лойиҳалар устуворлик касб этади.

Қандай қилиб иштирок этиш мумкин?

Дастурда иштирок этиш шартлари, лойиҳаларни танлаш мезонлари ва иштирокчиларга қўйиладиган талаблар тўғрисида маълумотни ҳттп://стартуп.меҳнат.уз саҳифасидан олишингиз мумкин.

Аризаларни қабул қилиш якуний муддати - 2019 йил 6 октябр.