10.09.2019 830

"Маркетологларнинг интеллектуал жанги"


14 сентабр куни 10: 00-13: 00 гача Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида "Маркетологларнинг интеллектуал жанги" бизнес ўйини бўлиб ўтади, у мавжуд бизнеснинг айрим муаммоларига ностандарт маркетинг ечимларини топишга қаратилган.

Барча жамоалар учун битта кейс муҳокамага тақдим этилади.

Таклиф қилинган ечимларни баҳолаш мижоз ва тадбир модераторлари томонидан амалга оширилади.

Иштирок этиш учун маркетологлар сўровномани 10 сентабр соат 24: 00гача тўлдиришлари керак. Анкета ҳаволаси: https://bitly.su/niBU0

Ташкилотчилар танловдан ўтганлар билан боғланишади.

Диққат! Тадбирда маркетинг бўйича тажрибага эга бўлган маркетологлар ва мутахассислар таклиф этилади.

Тадбир бўлиб ўтиш манзили: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 4-уй