07.04.2016 4443

Ҳудудий семинар-тренинг


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2016 йил 16 февралдаги 36-‘F”-сонли буйруғига асосан Назорат қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан 2016 йил учун тасдиқланган режа-жадвалига тушган Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари билан манзилли ишлашни ташкил этиш мақсадида ССП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тегишли Назорат қилувчи органларнинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказишни режалаштирган.

Мазкур тадбир жорий йилнинг 8 апрель куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Яигийул тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мазкур семинар-тренингда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вакиллари маъруза билан иштирок этишади.

Тадбир давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ўрни, тадбиркорлик субъектларида текширишларни рўйхатга олиш китобини электрон юритиш тизими, текширишларга тушган тадбиркорлик субъектлари раҳбарларининг хуқуқий саводхонлигини ошириш каби мавзуларда маърузалар қилиниши кутилмоқда.

Семинар-тренинг дастури