10.07.2019 244

Ҳурматли тадбиркорлар!


2019 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззах шаҳридаги "Ёшлар" маркази биносида Халқаро инвестиция форуми ва Жиззах вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Халқаро инвестиция форуми ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд салоҳият ва имкониятлар билан хорижий давлатларнинг бизнес хамжамиятини, халқаро ташкилотлар вакилларини таништириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Жиззах  вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги томонидан хорижий ишбилармонлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари иштирок этишади. 

Мазкур тадбирда республиканинг бошқа ҳудудларидан маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда ҳамкорлар иштирок этишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар: И. Алимов, +99894-199-93-99 ёки электрон почта: islam_alimov93@mail.ru

 

Ўз ССП Ахборот хизмати