28.03.2016 2968

Словениянинг «DUOL» компанияси билан ҳамкорлик


Жорий йилнинг 22 феврал куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Словениянинг «DUOL» компанияси бош директори Д.Олай билан республикамиз ҳудудида замонавий иссиқхоналар, саноат омборлари, спорт комплексларини қуришда янги инновацион ҳаво билан тўлдириш орқали қуриладиган технологияларни республикамизда сотиш ва ишлаб чиқариш қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: «DUOL» компанияси 22 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, хозирги кунга қадар ўз технологияларини дунёнинг Африка минтақаси, Осиё, Жанубий Америка, Европа давлатларида жами 1200 та лойиҳа орқали амалга оширган. Компаниянинг махсулотлари хақидаги каталог ва керакли маълумотлар иловага мувофиқ юборилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «DUOL» компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини қисқа муддат ичида Палатага (t.naim@chamber.uz) электрон кўринишда тақдим этишларини сўраймиз.

Шу билан бирга, мазкур масала бўйича қўшимча маълумот учун Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими етакчи мутахассиси Темурхон Наимга (+99871) 150-60-07 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.