11.02.2019 1702

«FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN» гулчилик ва боғдорчилик халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф этамиз!


2019 йил 24-26 май кунлари "Ўзкўргазмасавдо" кўргазмалар залида «FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN» номли гулчилик ва боғдорчилик халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

«FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN» халқаро кўргазмаси Ўзбекистон ва хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг гулчилик ва богдорчилик бозорига инвестицияларни жалб қилиш ва тажриба алмашишнинг самарали усулилардан бири ҳисобланади. 

«FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN» халқаро кўргазмаси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 

- Гуллар, ўсимликлар ва уруғлар;

- Флористика ва дизайн;

- Боғ безаклари;

- Боғдорчилик ускуналари ва техникаси;

- Боғ ва пейзаж дизайни;

- Иссиқхоналар;

- Барбекю ва аксессуарлар;

- Боғларнинг намуналари;

- Боғ асбоблари ва жиҳозлари;

- Декоратив буюмлар ва аксессуарлар. 

Кўргазмада B2B форматида бизнес учрашувлар ташкил этилади.

Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари +998 (99) 495 66 63 ёки uzexposervice.uz орқали батафсил маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

 

Иштирок этиш талабномаси ва шартларини юклаб олиш

 

Ўтказилиш жойи: Тошкент, "Узкургазмасавдо" кўргазма маркази, ст. Беруний, 41. 

 

Ўз ССП Ахборот хизмати