11.07.2018 767

AGROCOMP лойиҳаси семинарига таклиф этамиз


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Милан шаҳри (Италия) Савдо-саноат палатаси қошидаги FORMAPER агентлиги ва Қозоғистон Республикасининг савдо ва саноат корхоналари уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг техник кўмагида 2017-2019 йиллар давомида “Қиймат занжирларини яратиш, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширилаётганини маълум килади.

Ушбу лойиҳа бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида амалга оширилмоқда: Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри.

Лойиҳадан кўзланган мақсад: Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда қишлоқ хўжалиги корхоналарини самарали қўллаб-қувватлаш, ҳамда уларни сифат жиҳатдан янги рақобатбардошлик даражасига олиб чиқиш мақсадида профессионал мутахассислар тармоғини яратиш ва мустаҳкамлаш.

Ушбу муноcабат билан, 2018 йилнинг 23-27 июль кунлари “Le Grande Plazа” меҳмонхонасининг (Тошкент шаҳар, Ўзбекистон овози кўчаси, 2) конференц-залида ушбу лойиҳа доирасида ташкил этиладиган навбатдаги 5 кунлик семинар бўлиб ўтади.

Семинар мавзуси: «Барқарор ишлаб чиқариш; чиқиндиларни бошқариш; қайта тикланадиган энергия; қишлоқ хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш».

Семинар Италиялик халқаро тренер Maurizio Acciarri томонидан олиб борилади.

Ушбу семинарда қуйидаги ташкилот ва корхоналарнинг мутахассислари таклиф этилади:

-  Бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар;

-  Агросаноат ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг уюшмалари;

-  Семинар мавзуси доирасида консалтинг хизматларини кўрсатаётган корхоналар;

-  Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасининг бизнес маслаҳатчилари.

Шу билан бир қаторда таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа доирасида 3 йил давомида бир қатор семинарлар, Европа Иттифоқи мамлакатларида юқорида санаб ўтилган мақсадли гуруҳлар учун амалиётлар ўтказилиши белгиланган.

Семинарда иштирок этиш бепул.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан (хар бир ҳудуддан 6 нафар) иштирокчилар учун семинарда иштирок этиш билан боғлиқ барча харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.

Семинарда иштирок этиш қизиқишини билдирганлар семинар антекасини тўлдириб, 2018 йилнинг 17 июль кунига қадар d.jumaniyazov@chamber.uz электрон манзилига юборишлари сўралади.

Иштирокчилар сони чекланган, иштирокчиларнинг якуний рўйҳати Савдо-саноат палатаси томонидан лойиҳа талабларига мос равишда шакллантирилади.

ЎзССП Матбуот хизмати

 

Анкета тўлдириш учун намуна