Мини-технология ва асбоб-ускуналарни излаш учун ариза

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларига мини-технология ва асбоб-ускуналарни излаш ва жалб этишда кўмак бериб келмоқда. Бунда Савдо-саноат палатасининг хизматларидан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйида тақдим этилган ариза шаклини тўлдиришлари керак бўлади ва мазкур ариза Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимига кўриб чиқиш учун келиб тушади. Талаб қилинаётган асбоб-ускуна ва технологияларни Палата томонидан излаб топиш хизматини осонлаштириш мақсадида аризада сўралган маълумотлар иложи борича тўлиқ киритилиши лозим. Савдо-саноат палатаси талаб қилинган асбоб-ускуна ва технологиялар тўғрисидаги сўров хатини тегишли саноат тармоғи бўйича хорижий ва маҳаллий асбоб-ускуна ва технологияларни етказиб берувчи корхоналарга юборишни ташкил этади.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими аризани юборган тадбиркорлик субъектларига асбоб-ускуна етказиб берувчи корхоналарнинг алоқа маълумотларини тақдим этади. Сўралаётган асбоб-ускуна ёки технологиянинг мураккаблиги ва сонига ёки талаб қилинган асбоб-ускунани етказиб берувчи корхонанинг мавжудлигига қараб тадбиркорлик субъектларининг талабномалари 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда кўриб чиқилиши мумкин.

АРИЗА

МИНИ-ТЕХНОЛОГИЯ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ ИЗЛАШ УЧУН

2. Юридик манзил


+ (998)
+ (998)
6. ТАЛАБ ҚИЛИНАЁТГАН АСБОБ-УСКУНА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ:
7. ТЕХНИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
(узунлиги)
X       X
(кенглиги)
(баландлиги)

(метрда)
киши
минг $
дона