ТИЖОРАТ ТАКЛИФИНИ ЮБОРИШ УЧУН АРИЗА

Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилишига амалий кўмак бериш хизматини кўрсатади.
Тадбиркорлик субъектлари мазкур хизматдан фойдаланиши учун қуйида келтирилаётган шаклдаги тижорат таклифини тўлдиришлари лозим бўлади. Ўз навбатида тўлдирилган тижорат таклифлари Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўразмалари ва ярмаркаларни ташкил этиш бўлими томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек, хорижий ҳамкорларни излаш ва уларга маҳсулотни сотишда қулайлаштириш мақсадида қуйидаги шаклдаги барча майдонларни тўлдириш керак бўлади.
Ўз навбатида тижорат таклифини тижорат тармоқларига, улгуржи савдо билан ва импорт билан шуғулланадиган хорижий корхоналарга етказиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан хорижий мамлакатлардаги ҳамкорларига тегишли мурожаат юборилади.
Тижорат таклифини кўриб чиқиш натижасида хорижий корхоналардан қизиқиш билдирилган тақдирда Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўразмалари ва ярмаркаларни ташкил этиш бўлими томонидан тижорат таклифи билан мурожаат этган тадбиркорлик субъектига ушбу корхоналарнинг маълумотлари истиқболда улар билан маҳсулотларни етказиш бўйича музокаралар олиб бориш учун берилади.
Тижорат таклифи унда кўрсатилган маҳсулот ва мақсадли экспорт бозорлар бўйича ўрганилишини инобатга олиб, 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

АРИЗА

Хорижий харидорларга маҳсулотларни сотиш бўйича тижорат таклифини юбориш учун ариза

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхати

+ (998)
+ (998)