Tashabbus – 2017
22.05.2017 - 22.05.2017 "Turkiston" san`at saroyi

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан хар йили ўтказиб келинаётган «Ташаббус» кўрик танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинишини эълон қилади!

Кўрик танлов иштирокчилари учта асосий номинациялар: Энг яхши тадбиркор, Энг яхши фермер, Энг яхши хунарманд  шунингдек қўшимча номинациялар бўйича аниқланадилар.

Кўрик-танлов 1996 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонлари асосида ташкил қилинмоқда ва ўтган 20 йил давомида танловда жами 200 000 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўз кўргазмалари билан иштирок этишган.

Кўрик танловнинг 

Туман (шаҳар) босқичлари шу йилнинг 20-25 апрел кунлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 25 апрелдан – 3 май кунлари

Республика босқичи 16-17 май кунлари ўтказилади.

Ташаббусни қўлдан бой берманг!

Аризалар жорий йилнинг 19-чи апрелига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: +99871 150-60-06; +99871 239 19 56.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими 22 май куни "Туркистон" санъат саройида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши

Ташаббусда ташаббус кўрсатинг!